Тажриба ва натижа
  • 04 Февраль 2015

Тажриба ва натижа

Бундан икки йил аввал Жиззах туманида фаолият бошлаган “Багира текс” масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш борасида қисқа вақтда катта тажриба тўплади.

Айни пайтда бу ерда Япония, Хитой ва Европа давлатларидан келтирилган замонавий дастгоҳлар ёрдамида костюм-шим ҳамда қишки кийимлар тикилаяпти. Улар сифати ва дизайни жиҳатидан хорижнинг турдош маҳсулотлари билан бемалол рақобатлашади.
— Эндиликда ташқи бозорга ҳам чиқишни кўзлаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Ботир Каримов. — Дарвоқе, ўтган йили 250 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлашга муваффақ бўлдик. Бу 2013 йилдагига нисбатан 55 миллион сўм кўпдир.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn