Шу боис “Велан” ёрлиғи остида савдога чиқарилаётган маҳсулотларга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб ортмоқда. Хусусан, туя жунидан тайёрланган белбоғлар, айниқса, хорижликларга манзур бўлаётир.
— 2014 йилда 300 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришдик, — дейди қўшма корхона раҳбари Зинаида Дементьева. — Унинг бир қисми қўшни мамлакатларга экспорт қилинди. Айни пайтда фаолиятимизни кенгайтириш юзасидан изланишлар олиб бораяпмиз. Шу мақсадда 100 минг АҚШ долларилик технологик ускуналарни келтириб, ишга тушириш ҳаракатидамиз.
Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.