Айни пайтда манзилли дастур доирасида корхонада қиймати 273 минг АҚШ долларилик лойиҳа амалга оширилиб, Германия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган энг замонавий ускуналар келтирилди.
— Вилоятимиздаги кўплаб газеталар ушбу замонавий машина ёрдамида, тўрт хил рангда босилаяпти, — дейди жамият раҳбари Муҳаммади Жўраев. — Олдинги “Доминант” ускунаси ёрдамида соатига 4 минг дона газета нашр этилган бўлса, янги дастгоҳларнинг иш қуввати ундан тўрт баравар юқори ва тежамкор. Шунингдек, унинг ёрдамида юзлаб турдаги иш қоғозлари ҳамда барча матбаа маҳсулотларини сифатли тайёрлаш имконияти мавжуд.
Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.