Яқинда Чиноз туманида фаолият бошлаган “Perfect paper” масъулияти чекланган жамияти жамоасининг шу йўналишдаги изланишлари эътиборга моликдир. Мазкур корхонада Хитойдан келтирилган замонавий технологик линиялар ёрдамида оддий сомондан қоғоз ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Ўсимлик қолдиқлари бир неча мураккаб технологик жараёндан ўтиб, суюқ қотишмага, кейин эса оқ-сариқ тусдаги силлиқланган қоғозга айланади. Корхонани бундай илғор ускуналар билан жиҳозлашда тадбиркор Набижон Ҳожиев ўз молиявий имкониятларидан ташқари, хориж сармоясидан ҳам унумли фойдаланди.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.