— Янги лойиҳани амалга ошириш учун 110 миллион сўм сарфладик, — дейди корхона раҳбари Амин Муҳаммедов. — Бизда тайёрланаётган лок-бўёқларни қурилиш ташкилотлари бажонидил харид қилаяпти. Масалан, биргина “47-ПМК” масъулияти чекланган жамиятига яқинда 50 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот етказиб бердик.
Айтиш ўринлики, “Дилкушо қурилиш” сингари кичик корхоналар саъй-ҳаракати билан кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши ошиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида бу миқдор 65,7 фоизни ташкил этди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.