Бухоро шаҳридаги “Шейхон техсервис” масъулияти чекланган жамиятида калава ип учун кардонли конус ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бунинг учун тадбиркор Санжар Рамазонов 60 миллион сўм миқдорида сармоя йўналтирди. Натижада “Шейхон техсервис” нафақат ўз эҳтиёжини қондириш, балки бу турдаги маҳсулотни турдош корхоналарга етказиб бериш орқали қўшимча даромад манбаига ҳам эга бўлди.
Эътиборлиси, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида шаҳарда саноат йўналишида умумий қиймати 36 миллиард сўмдан зиёд бўлган шунга ўхшаш 48 та бизнес лойиҳа амалга оширилиб, 374 кишининг бандлиги таъминланди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018