Жорий йилги ҳосил экспортга йўналтирилади
  • 28 Октябрь 2014

Жорий йилги ҳосил экспортга йўналтирилади

Наманган шаҳридаги “Afruz Kamol Nabi” масъулияти чекланган жамияти шу пайтга қадар фақат савдо-сотиқ билан шуғулланарди.

Эндиликда у кўп тармоқли корхонага айланди. Ҳозир жамоа тикувчилик, дурадгорлик, қурилиш соҳаларида ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Яқинда бу ерда навбатдаги лойиҳа амалга оширилди. Таъсисчилар ўз имкониятларидан фойдаланиб, мева-сабзавотни қуритиш ва қайта ишлашни ҳам йўлга қўйдилар. Айни пайтда замонавий технология ёрдамида соатига бир тоннадан зиёд маҳсулотга ишлов берилаяпти. Бундан ташқари, 1700 тонна сиғимга эга совутқичли омборхона қуриб битказилди. Бу ерда қайта ишланиб, сақлашга қўйилган замин неъматлари, асосан, ташқи бозорга чиқарилади. Чунончи, жорий йил ҳосилидан қайта ишланган мева-сабзавотлар ҳисобига 200 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдорда экспорт амалиётини бажариш кўзда тутилган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn