Гап шундаки, станциянинг буғ қозонлари 1,8 килограмм сантиметр квадрат босимдаги ёнилғи талаб этади. Қувурлардаги газ босими эса 10 килограмм сантиметр квадратдан 13 килограмм сантиметр квадратгачани ташкил қилади.
Айтиш жоизки, илгари кераксиз босимни йўқотиш учун махсус мувофиқлаштирувчи қурилмалардан фойдаланилар эди. Эндиликда хориждан келтирилган турбодетандер ускуналари туфайли бир вақтнинг ўзида босим керагича пасайтирилиб, унинг ортиқчасидан электр энергияси олинмоқда.
— Ҳозир 3 та турбодетандер ишлаб турибди, — дейди “Сирдарё ИЭС” очиқ акциядорлик жамияти бирламчи ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи Ортиқбой Хайруллаев. — Уларнинг ҳар бири 5 мегаватт қувватда электр токи ишлаб чиқармоқда.
Мутахассисларнинг ҳисоблашича, станцияда йўлга қўйилган ушбу муқобил энергия манбаида ишлаб чиқарилаётган электр қуввати 360 мингтадан зиёд 40 ваттли лампочкани ёритишга етади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.