Янги қурилманинг ўрнатилиши, энг аввало, амалда фойдаланилаётган қувват станцияларидаги зўриқишни бартараф этади. Ўз навбатида, таъминотдаги узилишларни кескин камайтириш имконияти юзага келади.
“Ўзэлектртармоққурилиш” очиқ акциядорлик жамиятининг 47-механизациялашган колоннаси ишчи-мутахассислари замонавий нимстанция қурилишида 6 миллиард 744 миллион сўмлик ҳажмда иш бажарди. Пировардида ҳудуддаги 133 та улгуржи истеъмолчи субъект ва 10337 та аҳоли хонадонида электр таъминоти янада яхшиланди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.