Яримтайёр бу маҳсулотнинг турдошларидан фарқи шундаки, у узоқ муддат қайнатилганда ҳам шаклини йўқотмайди, таъми эса ўзгармайди.
Ушбу янги маҳсулот “Учқўрғондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида ташкил этилган шўъба корхонада ўзлаштирилди. Бунинг учун 1 миллиард 365 миллион сўмлик сармоя йўналтирилди. Бу ерда ўрнатилган технологиялар кунига 7 тоннагача яримтайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.