Автоматик технологиялар жорий этилади
  • 19 Июнь 2014

Автоматик технологиялар жорий этилади

Оролбўйида “Жанубий Қорақалпоғистонда сув захираларини бошқаришни яхшилаш” -лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Умумий қиймати 260 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа 2014 — 2020 йиллар давомида рўёбга чиқарилади.

— Бундан кўзланган асосий мақсад Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларига сув етказиб беришни яхшилашдан иборат, — дейди Халқаро Оролни қутқариш Ижроия қўмитаси Нукус филиали директори У. Ақназаров. — Шу билан бирга, бир нечта магистраль каналларни таъмирлаш, янгидан қуриш юмушлари бажарилади. Айни чоғда сув тақсимотини назорат ва ҳисоб-китоб қилувчи автоматик технологиялар жорий этилади. 

Лойиҳа натижасида 120 минг гектардан зиёд суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, йилига 296 миллион куб метр сув ҳамда 14,5 триллион сўмлик электр энергиясини тежаш имконияти юзага келади.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn