Кўргазмадан кўзланган мақсад — маҳаллий савдо компаниялари ва инвестициявий ютуқларни Туркманистон бозорида илгари суриш, қўшни давлат ва бошқа хориж компаниялари билан шартнома имзолаш учун турли сармоя лойиҳалари тақдимотини ўтказиш, мамлакатимизнинг илмий-тадқиқот салоҳияти ва маданий-тарихий мероси билан туркманистонлик ишбилармон доиралар ва тадбиркорларни таништиришдир, дейилади Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабарида.
Экспозициялар иккита бўлимдан иборат бўлади. Биринчиси 500 квадрат метр ҳудуддаги очиқ майдонга жойлаштирилса, иккинчиси 1500 квадрат метрли ёпиқ майдонда бўлади. Ярмаркада Ўзбекистоннинг 100дан ортиқ корхона, компания ва фирмалари қатнашади.
Тадбир доирасида Ўзбекистон — Туркманистон бизнес-форуми, шунингдек, ўзбекистонлик санъат юлдузлари иштирокида маданий дастур ҳам ташкил этилади.