Хусусан, “Ўзбекэнерго” АЖ электр станцияларида 52,1 млрд. кВт/соат электр энергияси ёки мамлакатимизда бу борадаги умумий ҳажмнинг 85,9 фоизи тайёрланган. Истеъмолчиларга 48,0 млрд. кВт/соат, жумладан, аҳолига 12,5 млрд. кВт/соат электр қуввати етказиб берилган. Мазкур тармоқдаги экспорт ҳажми 1,85 млрд. кВт/соатни ташкил этиб, ўсиш кўрсаткичи 23,6 фоиз бўлган. Ўзаро ҳамкорлик доирасида Қирғизистондан 1,2 млрд. кВт/соат электр энергияси импорт қилинган.
Ўтган йилда товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми таннарх 13,6 фоизга камайгани ҳолда 4 фоиз ошган.