Ишбилармонлар қўллаб-қувватланмоқда
  • 02 Февраль 2018

Ишбилармонлар қўллаб-қувватланмоқда

Наманган вилояти божхона бошқармаси мутасаддилари ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув  ишбилармонларга берилаётган имтиёз ва преференциялар, экспорт соҳасида яратилаётган қулайликлар, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимига бағишланди.

— Мулоқотни ташкил этишдан асосий мақсадимиз тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир, — дейди Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М. Солиев. — Бугунги кунда амалдаги тартиблар соддалаштирилиб, тўловларда имтиёзлар берилаётгани юртимизда ишбилармонлик муҳити яхшиланишига хизмат қилади.

Тадбирда, шунингдек, бу борадаги муаммолар омилларини аниқлаш ва  бартараф этиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди. Савол-жавоб ҳамда баҳс-мунозаралар учрашувнинг қизғин руҳда ўтишини таъминлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn