Мазкур “Попцемент” қўшма корхонаси ишга тушиши билан маҳаллий хом ашёдан йилига 500 минг тоннагача сифатли қурилиш ашёси тайёрлаш имконияти юзага келади. Бунинг учун 54 миллион АҚШ долларилик сармоя йўналтирилмоқда.
Бизнес-режага мувофиқ, лойиҳани жорий йил сентябрь ойида ниҳоясига етказиш кўзда тутилган. Шунда бу ерда 300 кишининг бандлиги таъминланади.
— Айни пайтда бинокорларимизнинг цементга бўлган эҳтиёжи, асосан, бошқа вилоятлардан келтириладиган маҳсулот ҳисобига қопланмоқда, — дейди вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бош мутахассиси Фарҳод Мадраҳимов. — Яқин вақт ичида ижросини топадиган уч лойиҳа шарофати билан йилига 1,2 миллион тоннадан кўпроқ қурилиш хом ашёсини Наманганнинг ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу орқали цемент таъминоти яхшиланишидан ташқари, жойларда 400 га яқин иш ўринлари яратилади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.