Толадан — тайёр маҳсулотгача
  • 19 Январь 2018

Толадан — тайёр маҳсулотгача

Шўрчи туманида “Мўминтекстил” корхонаси иш бошлади.

— Йилига 3 минг тонна калава ип ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу лойиҳа рўёби учун 6,8 миллион АҚШ доллари йўналтирилди, — дейди корхона раҳбари Алишер Шерматов. — Маҳсулотларимиз, асосан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилади. Шу билан бирга, келгуси йилдан 5 миллион долларлик калава ипни экспорт қилишни режалаштираяпмиз.

Мавзуга доир маълумот: 2017 — 2019 йилларда Сурхондарё вилоятида умумий қиймати 365 миллион долларга тенг 15 та замонавий тўқимачилик ва енгил саноат корхонасини ишга тушириш мўлжалланган. Мазкур лойиҳалар тўла  қувватга эришгач, нафақат етиштирилаётган пахта толасини вилоятнинг ўзида қайта ишлаш, балки тайёр маҳсулотга айлантириш имконияти кенгаяди. Ўз навбатида, 4 мингта иш ўрни яратилади.

Илҳом РАҲМАТОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn