Президент қарори: суғоришда янги технологиялар жорий этилади 
  • 28 Ноябрь 2017

Президент қарори: суғоришда янги технологиялар жорий этилади 

Президентнинг 2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.

Қарорда таъкидланишича юртимизда 4 487 километр ирригация тизими каналларини, 5 250 километр суғориш тармоғини, 3 636 та гидротехника иншоотини, 4 95 та насос станциялари (агрегатлари)ни ва 1 500 та тик суғориш қудуқларини, шунингдек, 7 500 километр коллектор-дренаж шахобчаларини, 13 та мелиоратив насос станциялари ҳамда 1 85 та тик дренаж қудуқларини реконструкция қилиш ва қуриш талаб этилади. 

Бундан ташқари 167 минг гектар суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ниҳоятда паст даражада қолмоқда, 1 957 минг гектар суғориладиган ерларни турли даражада шўр босган, шу жумладан, 5 42 минг гектари ўртача ва 99 минг гектари кучли шўр босган ерлардир.

Юқоридагилар инобатга олинган ҳолда Қарор билан ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва қайта тиклашнинг комплекс чора-тадбирлари дастури ҳамда прогноз параметрлари тасдиқланди.

Шунингдек, биргина томчилатиб суғориш тизими ҳамда сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ҳисобига 2018 йилда 46 млн., 2019 йида 60 млн, жами 106 млн. куб м. сув иқтисод қилинади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn