Корхонада 350 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркор Бурҳон Примовнинг таъкидлашича, бу ерда йилига 12 миллионтагача болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган либослар тикиш имконияти мавжуд.
Буюртмачиларга дастлабки 120 мингта кийим-кечак тақдим этилди. Мазкур жамият жамоаси Россия компаниялари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича йирик шартнома имзолагани ҳам алоҳида диққатга сазовор.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.