Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда маълумот берилди.
— Доно халқимизда “Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур”, деган мақол бор, — дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув кучлари бошқармаси бўлим бошлиғи Жўрабек Қосимов. — Президентимизнинг 2017 йил 1 июндаги -“Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида авария-қутқарув кучларимиз фаолияти учун энг зарур анжомлар, махсус машиналар ишлаб чиқариш белгиланган. Бу қутқарув хизматларини замонавий ва ишончли “қуроллар” билан таъминлаб қолмай, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига ҳам хизмат қилади.
Дилшод КАРИМОВ.