Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов таркибидаги делегация 2017 йилнинг 13-15 октябрь кунлари Вашингтон шаҳрида ўтказиладиган Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик мажлисида иштирок этади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар тарқатди.
Йиллик ҳисобот ва келгуси йил учун бюджетни тасдиқлаш, шунингдек, халқаро иқтисодий ривожланиш ва молиявий фаолиятга доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.