— Бу ерда харидорларга бугунги замон талаблари асосида сифатли хизмат кўрсатилади, — дейди савдо мажмуаси раҳбари Зафар Ҳошимов. — Келгусида вилоятнинг бошқа шаҳар ҳамда туманларида ҳам шундай савдо шохобчаларини ишга туширишни мақсад қилганмиз.
Умумий қиймати 13 миллиард 400 миллион сўм бўлган ушбу мажмуада барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сотилмоқда. Муҳими, улар сифати ва нархи мақбул даражада экани билан аҳолига манзур бўлаётир.
Мажмуанинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўзга чиқди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.