Фарғонада “Авилон Қўқон” масъулияти чекланган жамияти иш бошлаши билан бу турдаги маҳсулот маҳаллийлаштирилди. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, 30 кишининг доимий бандлиги таъминланди. Айни пайтда корхона маҳсулотларига нафақат водий вилоятлари, балки мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам буюртмалар тушмоқда.
Айни кунларда корхона жамоаси флезирин матосини ишлаб чиқариш борасида изланишлар олиб бормоқда.
Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.