“Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан ўлчаш кўлами 2250 m3/h гача бўлган саноат газ ҳисоблагичларини қиёслаш соҳасини қамраб олиш ва аккредитация доирасини кенгайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётир, дейилади “Ўзстандарт” агентлиги расмий сайтида.
Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси ўринбосари Акобир Ҳакимовнинг маълум қилишича, ўтган йил декабрь ойида уюшма аъзолари сони 10 минг 247 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври давомида бу кўрсаткич 18 мингдан ортди.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Ўзбекистон билан Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида ўзаро келишув имзоланди.
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида 29-31 март кунлари “Made in Uzbekistan” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.
Очиғи, сарлавҳани ўқиб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Дарахтлар эндигина гуллаётганда Олтиариқ туманининг “Чинортаги”, “Буғдойчи”, “Узумчи” маҳалла фуқаролари йиғинларидаги ҳар бир хонадонга кириб борсангиз, март ойининг илиқ кунларида токда шиғил узум турганининг гувоҳи бўласиз.
Шу йилнинг 27 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ташқи савдо айланмасида экспортни кўпайтириш ҳамда импортнинг улушини камайтириш масалаларига бағишланди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири мамлакатимиз ва Марказий Осиё транспорт-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш саналади.
9 март. Термиз туманидаги Амузанг темир йўл бекати. Станцияда икки давлат байроқлари хилпираб турибди. Темир йўл соҳаси мутасаддилари, ҳокимлик, жамоатчилик вакиллари, журналистлар жам бўлишган.
Ўзбекистоннинг Украинадаги дипломатик ваколатхонаси қўллаб-қувватлаши билан “Укр-Узавто” компанияси томонидан Киев шаҳрида “Ravon R3” янги моделининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 26 февралидан 4 мартигача бўлган давр мобайнида онлайн аукционлар орқали 119 та автомобиль рақам белгилари сотилган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан икки маротабага кўпдир. Бу ҳақда Республика товар-хом ашё биржаси расмий сайти маълум қилди.
Ўзбекистон маҳсулотларининг чет эл бозорларида бунчалик кенг ёйилишига сабаб мамлакатимизда ипдан тортиб, тайёр тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларигача бўлган жуда кенг ассортиментларнинг мавжудлигидадир.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018