Халқимиз “қиш меваси” дея эъзозлайдиган лимон бугун бозорларимизда сероб. Нархи ҳам ҳамёнбоп. Чунки юртдошларимиз аллақачон бу цитрус неъматни уй шароитида етиштиришнинг ҳадисини олишган. Аммо ярим аср аввал буни фақат орзу қилиш мумкин эди, холос. Ёши улуғ кишилар яхши эслашади: илгари Ўзбекистонга лимон чет давлатлардан олиб келинар, ушбу шифобахш неъматни сотиб олишга эса ҳамманинг ҳам қурби етмасди. Хўш, иссиқсевар ўсимлик маҳаллий иқлим шароитига қай тариқа мослаштирилди?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Эртага Ер юзи аҳолиси агар об-ҳаво шароити имконият яратса, бирданига Ер йўлдоши билан боғлиқ қатор ноёб ҳодисаларни кузатиши мумкин. Улар Ойнинг мукаммал даражада тўлишиши, унинг арғувон тусга кириб тутилиши, ойда иккинчи марта тўлин Ой ҳосил бўлиши, яъни “мовий Ой” ҳолатини томоша қилишлари мумкин. Бундай ҳолат 1866 йил мартидан буён кузатилмаётган эди.
Буюк британиялик олимлар томонидан тош асрига оид ишлов берилган бўёқ моддаси қолдиқлари топилди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан “Нострификациялаш учун ҳужжатларни онлайн топшириш” интерактив хизмати ишга туширилди.
Давлатимиз раҳбари Фармони билан Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тайинланганлар орасида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Шаҳанд қишлоғида туғилиб, ўсган Комилжон Тожибоев ҳам бор. Пойтахтимиздаги Ботаника илмий текшириш институти директори вазифасида ишлаётган биология фанлари доктори К. Тожибоев ўқувчилик йиллари ўтган 33-умумтаълим мактаби педагог ва ўқувчилари билан учрашди.
Умумтаълим мактабларида аълочи ва жамоат ишларида фаол ўқувчилар орасидан китоб мутолаасини севувчи, унинг тарғиботи билан шуғулланадиган “Тарғиботчи китобхон — ўқувчи” номинацияси жорий этилади.
Жойларда мактабгача таълим соҳасида ҳамон муаммолар мавжуд. Жумладан, берилган топшириқлар ижросини таъминлашда кўзбўямачилик, топшириқларни нотўғри талқин қилиш ҳолатлари учрамоқда.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг экология ва тупроқшунослик кафедраси Экология ихтисослиги таянч докторанти Маҳмуд Алламуратов бир қатор олимлар билан биргаликда Орол денгизи ҳудудидаги қум ва тупроқни қотириш йўли билан мазкур ҳудуддан тарқалаётган чанг-тўзонни тўхтатиш технологиясини яратди.
Балиқчи туманида “Болалар дунёси” номи билан аталувчи нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Дастлаб 10 нафар болажонлар билан машғулот бошлаган маскан айни кунда 60 нафар кичкинтойларни ўз бағрига олди. Улар уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида сабоқ олишяпти.
Китоб ихлосмандлари эҳтиёжини қондириш, янги китобларни тарғиб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб Жиззахда “Сайёр китоб карвони” ҳафталиги ўтказилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018