Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 февралдаги қарори билан Абдулазиз Адилхакович Шермухмедов Олий аттестация комиссиясининг бош илмий котиби этиб тайинланди.
Ҳар бир инсон учун муносиб турмуш шароити яратиш мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг туб моҳиятини ташкил этади. Муҳими, инсонпарварлик тамойиллари барча ташкилотлар фаолиятининг асосий мезонига айланмоқда. Буни жазони ижро этиш муассасаларида ташкил қилинаётган жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан суд томонидан инсонпарварлик ҳужжатларини қўллаш тадбирлари ва очиқ мулоқотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Мактабгача таълим тизими фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланади. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, унинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти жуда катта. Мамлакатимизда ушбу йўналишда туб ислоҳотлар амалга оширилаётгани ўғил-қизларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишларида мустаҳкам пойдевор бўлмоқда.
Жорий йилнинг апрель ойида АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Филипп Жессоп номидаги халқаро ҳуқуқшунослар мусобақаси ўтказилади. Унда мамлакатимиз вакиллари ҳам иштирок этади.
“Volvo” компаниясида молиявий назорат бўлими мутахассиси лавозимида фаолият кўрсатувчи Шерзод Жалилов асли самарқандлик. У Самарқанддаги 1-физика-математика лицейида таҳсил олган. Лицейни тамомлагач, Тошкент Молия институтининг молия-иқтисод факультетида бакалавр даражасини, Польшадаги Вроцлав университетида эса магистрлик даражасини олган. У ўша ерда ўқиб юрганида ўз резюмесини хориж компаниясига жўнатишга қарор қилган ва “Volvo Group” компаниясига ишга жойлашган.
“Дунёни ўзгартиришга ҳисса қўшиш истагида менга ушбу имкониятни тақдим этадиган компанияни излай бошладим. Volvo Group — айни пайтда автосаноат тараққиётида янги даврни бошлаб берган электромобиллар ишлаб чиқариш борасида иш олиб бораётган кам сонли компаниялардан бири. Айнан мана шу нарса мени Вроцлав университетида таҳсил олаётган пайтимдаёқ ўз резюмемни жўнатишга ундади”, — дейди Жалилов.
Унинг айтишича, компаниядаги битта бўш ўринга 100дан ортиқ номзод даъвогарлик қилган.
“Энг мураккаб ва ҳал қилувчи босқич бу суҳбат эди. Суҳбатда ишга қабул қилувчиларни ҳайрон қолдириш, ўзингни табиий тутган ҳолда бошқача фикрлай олишингни кўрсатиш даркор эди”, — дейди у.
У ҳозирда молиявий назорат бўлими мутахассиси ҳамда “Volvo Production System”да фасилититатор сифатида фаолият олиб бормоқда.
“Асосий вазифам молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш, етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш, Бельгия ва Швеция билан ўзаро молиявий масалаларни ҳал қилиш. Иккинчи лавозимимда эса статистик маълумотлар орқали ишлаб чиқариш жараёни устидан мониторинг ва назорат олиб бораман”, — дейди Шерзод Жалилов.
Унинг айтишича, иш куни 8 соат бўлиб, бунинг ичига танаффус ва шведларнинг анъанавий “fika” одати ҳам киради.
Шерзоднинг сўзларига кўра, Вроцлав гўзал ва шинам шаҳар. Шаҳар Иккинчи жаҳон урушига қадар Германияга қарашли бўлгани учун шаҳарда немис архитектурасига тез-тез дуч келиш мумкин.
У тез орада жаҳоннинг етакчи компаниялари ёнилғи билан юрадиган автомобиллар ишлаб чиқаришдан воз кечишига ишонади. Шу боис Ўзбекистон ҳам бугундан электромобилларни жорий этиш учун шароит яратиш ҳақида ўйлаши керак. Ишни, масалан, электрда қувватланадиган автобуслар юрадиган кичик тажрибавий электр-шаҳарлар яратишдан бошлаш мумкин.
Унинг фикрича, маҳсулотлар сифатини ошириш ва янги ғоялар яратиш қобилиятини ривожлантириш учун Ўзбекистондаги компанияларда ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш бўлимларини ташкил этиш лозим. Бу ходимларнинг билимини оширишга ва уларни доимо изланишга ундар экан. У ишлаётган компанияда “Volvo Group University” ана шундай фаолият билан шуғулланади.
Бундан ташқари, унинг айтишича, ўзбек компаниялари жаҳоннинг етакчи университетларидаги илмий лабораториялар билан алоқа ўрнатса бу ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини оширишга, юзага келган муаммоларни ечишда илмий ёндашувдан фойдаланишга хизмат қилади.
Шунингдек, “раҳбар ва мутахассис ходим орасидаги лавозимий масофани қисқартириш керак. Мутахассислар — бу етказиб берувчилар, мижозлар, маҳсулот билан бевосита мулоқотда бўладиган кишилар. Шундай экан, раҳбарият ва мутахассис ўртасида очиқ мулоқот бўлгандагина муаммонинг асл сабабини аниқлаш, унга ҳар томондан разм солиш ва ҳамкорликда қарор қабул қилиш мумкин бўлади”, — дейди Жалилов.
У бугунги ёшлар ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
Шу сабабли у ёшларга нафақат завқ бағишлайдиган, балки уларни эртанги кун янада яхши бўлишига илҳомлантирадиган иш топишларини тилади.
У Ўзбекистонга қайтгач, “Volvo”да орттирган тажрибасини, корпоратив бошқарув усулларини Ватандаги корхоналарда қўллашни ният қилганини билдирди.
Унинг ишонишича, хорижнинг илғор тажрибаларини қўллаш орқали маҳаллий компаниялар янги ғоялар яратади ва ривожланишнинг янги босқичига кўтарилади.
Суҳбатдош Дилшодбек Асқаров, “Sputnik” таҳририяти.
Навоий шаҳрида бўлиб ўтаётган “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги II анъанавий халқаро илмий конференция доирасида вилоятда мактаб ўқувчилари ўртасидаги “Ёш навоийхонлар” танловининг вилоят босқичи ниҳоясига етди.
Ўзбекистон 2 та мактабида янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди, бу ҳақда куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Алишер Навоий улуғ сўз санъаткоригина эмас, балки ўз даврининг қомусий алломаси ҳам эди. Асарларидаги умумбашарий ғоялар, илм-фан тараққиёти билан боғлиқ қарашлар, одам ва олам муносабатларига оид фалсафий умумлашмалар, энг муҳими, баркамол авлод тарбиясига алоқадор дастурий кўрсатмалар бугунги кунимиз учун ҳам ғоят аҳамиятлидир.
Бутунжаҳон фанлар академияси(TWAS)нинг 55 нафар янги ҳақиқий аъзоси номи эълон қилинди. Улар ичида Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институти олими Ўткир Розиқов ҳам бор. Бу ҳақида TWAS расмий веб-сайтида хабар берилди.
Бугун турли соҳаларга доир ўткир муаммолар ечими кадрлар салоҳияти билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, жойларда тиббиёт ҳамда таълим тизими мутахассисларига талаб ва эҳтиёж юқори.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018