Бундан 25 йиллар муқаддам мактабнинг бошланғич синф партасида ўтирган ўғил-қизларимиз ҳозир турли соҳаларда фаол меҳнат қилишмоқда. Собиқ ўқувчиларимнинг муваффақиятини эшитганимда, ич-ичимдан қувонаман, чексиз фахрланиб кетаман. Бундай хушхабарлар ҳар қандай муаллимни яна янгидан-янги марралар сари чорлайди.
Пойтахтимиздаги “Китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида 100 номдаги янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. “Ilmiy-texnika axboroti-press nashriyoti” томонидан чоп этилган ушбу адабиётларнинг барчаси жисмоний тарбия ва спорт соҳасига бағишланган.
Инсон феъл-атвори унинг ҳуснихатида ҳам намоён бўлади. Бу — тадқиқотчилар хулосаси. Боёвут туманидаги 4-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Матлуба Тошпўлатова эса ушбу фикрга қўшилмайди. Яъни ёзувнинг қанчалик чиройли бўлиши, аввало, педагог маҳоратига боғлиқ.
Юртимизда ўз касбини улуғлаб, эл орасида обрў-эътибор топган инсонлар кўп. Бутун умрини ёшларга илм беришдек эзгу ишга бахш этган бойсунлик ўқитувчи Рамазон -Абдуллаев ҳам ана шундай юртдошларимиздан. Тоғли Гуматак қишлоғилик оддий бир -муаллимни ўз элу юртига чин маънодаги фидойилиги, касбига меҳру муҳаббати “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” деган юксак шарафга муяссар этди. -Самарали фаолияти билан эътибор қозонган устоз бугун фарзандлари, қишлоқдошлари, қолаверса, шогирдлари ардоғида кексалик гаштини сурмоқда.
Самарқандда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда илм-фан, олий таълим тизимининг шаклланиши ва тараққиётида Самарқанд давлат университетининг тутган ўрни” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Истиқлолимизнинг йигирма олти йиллиги байрами шукуҳи юртимиздаги ҳар бир хонадонга кириб борган, десак, янглишмаймиз. Ҳар йили шаҳару қишлоқларимизда айём арафасида мустақиллик иншоотларининг, янги уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши, замонавий ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш объектларининг тантанали равишда ишга туширилиши ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларини, -нуронийларни совға-саломлар билан йўқлаш анъана тусини олгани барчамизга яхши маълум.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида 7 сентябрь куни “Табиий бирикмалар кимёси, биологияси ва технологияси” мавзуида XII халқаро симпозиум бошланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига ташрифи чоғида Имом Термизий жоме масжидини реконструкция қилиш бўйича топшириқ берган ва Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил этиш таклифини билдирган эди.
Айни кунларда мамлакатимиздаги барча таълим даргоҳида янги ўқув йилига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Хусусан, умумий ўрта таълим мактабларида таълим тизимидаги бугунги янгиланиш ва ўзгаришларга мос тарзда кечаётган тараддуд ҳеч биримизни бефарқ қолдирмайди.
Мамлакатимиз олий ўқув юртларида бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижалари 15 август куни эълон қилинди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018