Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан иборат ишчи гуруҳларининг аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, улар фикрини, қонуний талаб ҳамда эҳтиёжларини яқиндан ўрганиши, ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечимини топиши учун навбатдаги ҳудуд этиб, Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани белгиланди.
Маълумотларга кўра, 2016/2017 ўқув йилида юртимизда мавжуд 9 минг 659 та мактабнинг 9-синфини 467 минг нафар ўқувчи тамомлади. Ўтказилган сўров натижаларига кўра, уларнинг 9,2 фоизи академик лицейларда, 90,8 фоизи эса касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириш истагини билдирган.
Республикамизда ҳар ҳафта уюшқоқлик билан ўтказилаётган “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” доирасидаги тадбирлар жамиятда барқарор осойишталикни таъминлаш, ёшлар, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида назорат ҳамда ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтиришда муҳим ўрин тутмоқда.
Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев муҳим масалалар қатори китоб ҳақида ҳам фикр билдириб, жумладан шундай деганди: “... ҳаммамиз учун айни пайтда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турибди. Ушбу масалаларни амалга ошириш учун биз куни кеча алоҳида фармойиш ҳам қабул қилдик”.
Мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг муносиб ҳаёт кечириши, ўз турмушидан рози бўлиб яшаши учун шароит яратиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятида устуворлик касб этаётгани халқимизнинг руҳини кўтариб, ўзгаришу янгиланишларга дахлдорлик туйғусини кучайтирмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018