Президентимизнинг суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги нутқида билдирилган фикр ҳамда таклифлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти томонидан мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг cаммити доирасида қатор давлатлар раҳбарлари билан музокаралар олиб борди. Бу учрашувлар Остона саммитини мазмунан янада бойитди, десак, муболаға бўлмайди.
Дунё шиддат билан ўзгариб, фан ва технологиялар жадал тараққий этиб бораётган ҳозирги шароитда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, миллий манфаатларимизни ишончли ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган йигит-қизларимизни турли таҳдидлар, бугунги технологик тараққиётнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишнинг аниқ механизмларини жорий этишни ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018