Шу йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ҳамда маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган сайёр қабулларда одамларнинг ҳақли эътирозига, сарсону -оворагарчиликларига сабаб бўлаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммо ва камчиликлар қатор вазирлик ҳамда идоралар, маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари томонидан кўриб чиқилди.
Республикамизда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар одамлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатади? Олис қишлоқларда аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш муаммолари қачон ҳал этилади? Мамлакатда бензин тақчиллиги юзага келишига нималар сабаб бўлаяпти?
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига жиддий путур етказади. Қолаверса, фуқароларнинг ижтимоий адолат, ҳақиқат ҳамда давлат органларига бўлган ишончини йўқотади. Шунинг учун ҳам республикамизда мазкур иллатга қарши курашиш, унга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш йўлида қатъий ишлар олиб борилмоқда. Зеро, бугуннинг ўзида коррупцияга қарши кескин чоралар ишлаб чиқилмас экан, у демократик давлатнинг сиёсий ва ижтимоий институтларига салбий таъсир кўрсатади, мамлакат хавфсизлигига, умуман, жамиятга таҳдид солади.
Президентимизнинг жорий йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги нутқида соҳада йўл қўйилган хато ҳамда камчиликлар рўйирост кўрсатилиши баробарида, истиқболдаги қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди. Шу хусусда тизим ходимлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018