1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар парламент назорати доирасида Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.
Маълумки, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “26 июнь — Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” сифатида белгиланиб, дунё ҳамжамияти томонидан ушбу йўналишда изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда мазкур масалага алоҳида эътибор қаратиб келинаётир.
Президентимизнинг кеча матбуотда эълон қилинган “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини нафақат соҳа вакиллари, балки кенг жамоатчилик катта мамнуният билан кутиб олди. Чунки инсон борки, маънавий озуқага эҳтиёж сезиб яшайди. Юксак бадиий -савияли, эзгу ғояларга хизмат қиладиган санъат асарлари, маданият дурдоналари замон ва миллат танламаслиги, тафаккурни бойитишга бевосита таъсир кўрсатувчи театр, кино, мусиқа сингари соҳалар ривожи ҳамиша жамиятнинг диққат-эътиборида бўлиши бежиз эмас.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018