Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 октябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқида келтирилганидек, мамлакатимизда барча соҳада олиб борилаётган чуқур ислоҳотлардан кўзланган мақсад “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборатдир.
Шу йилнинг 10-11 октябрь кунлари бўлиб ўтган МДҲ саммитида Ҳамдўстлик доирасида ҳамкорлик имкониятлари кенг эканлиги ва бу жараён изчил давом эттирилиши яна бир бор ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саммитдаги нутқи МДҲга “тамомила янги келажакка таклиф” сифатида янгради. Бинобарин, Ҳамдўстлик доирасида ҳамкорлик алоқалари жадал суръатларда янги босқичга чиқиши лозим.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018