Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 04 Февраль 2014
Китоб ҳар бир қалб эгасининг йўлини ёритувчи маёқ, маслакдош дўст, маънавий камолотга етакловчи ҳамроҳдир. Шу боис мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ юртимиздаги мавжуд зиё масканлари фаолиятини яхшилаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бирига айланди.
Бугун мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди. Сабаби, барча янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Чехиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Берлинда) Дурбек Аманов 2014 йил 28 январь куни Чехия Республикаси Президенти Милош Земанга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси юзасидан Шанхай экспертлар уюшмаси вакиллари ўзларининг қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Пойтахтимизда “Ёшлар камолотида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва уни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Алишер Навоий асарларида, айниқса, “Хамса”да ҳар бир тушунча, мавзу, ҳаёт, инсон билан боғлиқ масалалар юксак даражада талқин этилади. Ишқ, кўнгил, вафо, қаноат, одоб-ахлоқ, сўз, ростлик ва ёлғончилик, саховат ва бухл (бахиллик, хасислик), ақл ва жаҳолат, илм ва залолат, яхшилик ва ёмонлик каби яна кўплаб мавзулар таҳлилида ана шу жиҳатни кўрамиз.
Шу кунларда Францияда йирик чакана савдо оператори — “Auchan” компанияси кўмагида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишга қаратилган реклама кампанияси ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўз мазмун-моҳиятига кўра, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳар биримизнинг фаровон яшашимиз учун зарур шарт-шароит яратиб беришга йўналтирилган.
Пискент туманида ўтган йили енгил саноат йўналишида 3 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиб, қарийб 500 киши иш билан таъминланди.
Таркибида пальма ёғи мавжуд бўлган қандолат маҳсулотлари инсон саломатлиги учун ҳам фойдали. Қолаверса, ушбу ўсимлик мойи ширинликнинг узоқ муддат юмшоқ сақланишини таъминлайди.