Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 21 Февраль 2014
ички ва ташқи бозорга сифатли маҳсулотлар етказиб беришда яққол намоён бўлмоқда
Бўстонлиқ туманида ноозиқ-овқат, саноат ҳамда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қаратилган 12 та лойиҳа рўёбига киришилди.
Истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб суд ҳокимиятини мустаҳкамлаш, уни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган мустақил давлат институтига айлантиришга қаратилган бир қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу, аввало, суд тизимининг қонунчилик асосларини такомиллаштиришда ўз аксини топди.
Яқинда Варшавада бўлиб ўтган давра суҳбати чоғида Польша экспертлари ҳамжамияти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасининг асосий жиҳатлари билан танишдилар.
2013 йили Ўзбекистон энг кўп франциялик сайёҳларни қабул қилган ўн мамлакат қаторидан жой олди. Яқинда Парижда бўлиб ўтган “Amslav Tourisme” сайёҳлик компаниясининг 2014 йилга мўлжалланган янги каталогининг тақдимоти чоғида шу ҳақда сўз борди.
* Пойтахтимизда бўлиб ўтган “Энг фаол ёш тарғиботчи” кўрик-танловида мактаб, коллеж ва лицейларнинг тарғиботчи ўқувчилари иштирок этишди.
Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ижтимоий ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб улгурди. Шу боис интернет хизмати, электрон таълим тизими, электрон рақамли имзо, рақамли телевидение каби иборалар бугунги кунда ҳеч кимга янгилик эмас.
Юртимизда айни вақтда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини, яъни кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий демократик давлат қуришдек эзгу мақсадимизни аҳолининг асосий қисмини ташкил этувчи ёшлар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
— 28 йилдан буён юқумли касалликлар шифохонасида ишлайман. Ёшим 50 да. Айтинг-чи, мен имтиёзли асосда пенсияга чиқишим мумкинми?