Мазкур мосламаларнинг турдошларидан фарқи шундаки, уларни замонавий ахборот узатиш технологияларига тўғридан-тўғри улаш мумкин. Шу билан бирга, қурилмалар ёрдамида юзлаб километр масофадан туриб муайян объект ҳақида тўлиқ маълумот олиб турса бўлади.
— Жуда юқори даражадаги сезиш қобилиятига эга бўлган бундай технологиялар, ҳатто, қўриқланаётган хонадон ёки муассасадаги намлик миқдори, ҳарорат, тутун ва бошқа белгилар ҳақида ҳам алоҳида ахборот бериб боради, — дейди МЧЖ раҳбари Шокир Жумаев. — Ҳозир банкнинг 100 миллион сўмлик кредити ҳисобига хориждан дастурлаш технологияларини келтираяпмиз. Жорий йил охиригача лойиҳани тўлиқ амалга ошириб, назорат-касса машиналари ва таксометрлар ишлаб чиқаришни ҳам мўлжаллаганмиз.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.