Ёш ихтирочилар маркази
  • 28 Январь 2016

Ёш ихтирочилар маркази

Оқолтин тумани “Баркамол авлод” болалар марказининг радиотехника, электроника ва алоқа тўгараги аъзоси Санъат Абдурасулов ясаган электр ўроқ нафақат унинг устозлари, балки ҳудуддаги томорқа эгалари ҳамда фермерларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Эътиборлиси, марказда Санъат каби иқтидорли ёшлар талайгина.
— Болаларнинг ихтирочилик ва ижодкорликка қизиқиши катта, — дейди техник ижодиёт йўналиши услубчиси Ойгул Маматова. — Шундан келиб чиқиб, улар учун барча шарт-шароитни муҳайё қилаяпмиз. Хусусан, ўқувчилар ҳозир компьютер графикаси ҳамда дизайни, техник моделлаштириш, компьютер саводхонлиги каби йўналишларда сабоқ олиш имкониятига эга. Шунингдек, тўгаракларда малакали ва амалий иш тажрибасига эга мутахассислар мураббийлик қилаётгани болалар иқтидорини шакллантиришда муҳим омил бўлаётир.
Айни пайтда бу ерда маҳорат ошираётган кўплаб ёш ихтирочилар ўз ишланмалари билан вилоят ва республика танловларида муносиб иштирок этиб келишаяпти.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn