Илғор услуб ва тажриба
  • 13 Март 2014

Илғор услуб ва тажриба

умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга

Пойтахтимизда “Таълим сифатини оширишда методика кенгаши ва методика бирлашмаларининг ўрни” мавзуига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси Юнусобод тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу анжуманга мутахассислар, пойтахтимиздаги мактаблар раҳбарлари, услубчилар, ёш педагоглар таклиф қилинди.
Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси туфайли ўқувчи-ёшларга сифатли, сермазмун ва айни чоғда малакали таълим беришни ташкил этишда бир қатор ибратли тажрибалар оммалаштирилмоқда. Хусусан, ҳар йили Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан уюштирилаётган “Дарс — муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Соғлом муҳит — соғлом жамоа” сингари тадбирлар йўлга қўйилганлиги ҳам умумтаълим мактабларида ўқитиш сифатини яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Бу ҳақда ушбу анжуманда ҳам алоҳида таъкидланди. Тадбир иштирокчилари шўъбаларга бўлинган ҳолда, туман мактабларида тўпланган бой тажрибалар билан танишдилар, баҳс-мунозарага киришдилар.
— Мазкур анжуман ҳеч бир ўқитувчини бефарқ қолдирмайди, — дейди тадбир қатнашчиси, Юнусобод туманидаги
235-умумтаълим мактаби директори Мўмина Сулаймонова. — Сабаби, давр шиддат билан ривожланмоқда. Таълим тизими ҳам бундан мустасно эмас. Бугунги семинар айнан ёш ўқитувчилар учун тажриба мактаби бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Мавжуда ХОЛМАТОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn