Улар орасида Жанубий Корея, Хитой, Япония, АҚШ, Канада, Германия, Франция, Италия, Голландия, Швейцария, Жанубий Африка Республикаси, Австралия каби давлатлар бор. Эътиборлиси, нуфузли интеллектуал форумда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муносиб қатнашдилар. Бу мамлакатимизда навқирон авлод вакилларининг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари, уларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун яратиб берилаётган беқиёс имкониятлар самарасидир.
Назарий ва амалий билимлар соғлом рақобат муҳитида синовдан ўтказилган беллашувларда тўрт нафар вакилимиздан икки нафари кучли учликдан жой олди. Хусусан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги 1-академик лицей ўқувчилари Дилнора Юсупалиева ҳамда Бобурбек Болтаев бронза медалга сазовор бўлди.
М. ҚОСИМОВ.