Кашфиёт корхонага катта даромад келтирди
  • 06 Март 2014

Кашфиёт корхонага катта даромад келтирди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Хонжиза филиалидаги тоғ-кон қазиш ишларида фойдаланиладиган махсус “пичоқ” ҳам яқингача четдан келтириларди. Энди бунга ҳожат қолмади.

Узун туманидаги “Фидокор Агромаш” масъулияти чекланган жамияти муҳандиси Сайфиддин Хидиров ­токарлик дастгоҳига қўшимча ускуналар ўрнатиш йўли билан импорт ўрнини босувчи бир неча турдаги эҳтиёт қисмларни тайёрлашни ўзлаштирди.
— Бу янгиликнинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши корхонага катта даромад келтирди. Яъни ҳамкорларимиз билан айнан шу турдаги маҳсулотни етказиб бериш бўйича 250 миллион сўмлик шартномалар имзоладик, — дейди корхона раҳбари Қобилжон Ҳамзаев. — Бундан руҳланган муҳандисларимиз янги турдаги деталларни яратиш устида ҳам изланишлар олиб боришаяпти.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn