Маълумотларга қараганда, коллектор-зовур тизимлари орқали вилоят миқёсида бир йилда 1,8 — 1,9 миллион куб метр сизот сувлари чиқарилади. Ваҳолонки, биологик усул воситасида уларнинг минераллашувини камайтириб, ундан экинларни суғоришда кенг фойдаланиш мумкин. Бунда “Лемна минор” ўсимлиги “кўмакка” келади. Бунинг учун сизот сувларини махсус ҳовузларга қуйиш керак, холос. Пировардида дарёлар сувини тежаш, ерларнинг шўрланиш миқдорини камайтириш имконияти туғилади.
Тадқиқотчилар фикрига қараганда, мамлакатимиз бўйича 210 минг гектар майдондаги экинни суғоришда ушбу усулни қўллаш имконияти мавжуд.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.