Жорий йилда Бахмал туманидаги “Бердиали ота”, “Очил Ёрбеков”, ўаллаорол туманидаги “Абусаид Қўшмонов”, Зомин туманидаги “Анор” фермер хўжаликларига ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтининг ўаллаорол илмий-тажриба станциясига қарашли лалмикор майдонларда янги технологияни қўллашга киришилди.
Боғдорчиликдаги ушбу ноёб усул, айниқса, вилоятдаги лалмикор майдонларда бодомзор ва пистазорларни янада кенгайтиришда жуда қўл келади. Чунки илғор технологияни бир марта ишлатиш орқали дарахт кўчати экилган жойда намликни бир неча йил сақлаш мумкин.
Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.