— Ушбу тилларнинг грамматик тузилиши бири-бирига жуда яқин, — дейди дастур муаллифи. — Мазкур ғоя ана шу омилга асосланади. Энди нафақат сўзлар, балки тўлиқ матнларни ҳам тез ва сифатли таржима қилиш имконияти яратилди. Бу ҳужжатлар иккала тилда иш юритилаётган корхона ҳамда ташкилотлар учун жуда қўл келади.
Айтиш жоизки, “Z-Translate” электрон дастури турли соҳаларга оид 7 мингдан зиёд сўз захирасига эга.
Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.