Унумдорликни оширади
  • 23 Апрель 2015

Унумдорликни оширади

Глауконит моддаси таркибини 65-68 фоиз қум, лой ва гипс ташкил этади. Яқинда қорақалпоғистонлик олимлар ушбу маъданни турли аралашмалардан ажратиб олиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги экинлари учун фойдали глаукофос ўғитини яратишди.

— Тупроқ таркибида ўсимлик ривожи учун фойдали бўлган 0,4-0,5 фоиз гумус мавжуд, — дейди лойиҳа муаллифи, техника фанлари номзоди Сали Бауатдинов. — Агар ушбу маъданли ўғит тупроққа аралаштирилса, унинг хусусияти 0,8-0,9 фоизгача ортади. Бу эса ҳосилдорликни оширишда муҳим омилдир. Бинобарин, глаукофос ҳар йили экинларга ишлатилаётган калий ва фосфор ўғитларини 70-80 фоизгача тежаш имконини беради.
Мазкур янгилик фермерларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn