— Билим масканимиз Мохонкўл массивига туташ энг чекка ҳудудда жойлашган, — дейди мактаб директори И. Саидов. — Яқин-яқингача муқобил энергия манбалари ҳақида назарий билимга эга эдик, холос. Энди эса бундай энергиядан фойдаланишнинг афзаллигини ўз фаолиятимизда кўриб турибмиз. Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ажратилган 10 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига ўрнатилган ушбу ускуна ҳар ойда ўртача 400 киловатт-соат электр энергияни тежаш имконини беради.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.