Жўйрабод қишлоғининг кўркига кўрк қўшган бу иншоотни “Fиждувон техстрой прогресс плюс” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари барпо этди.
У 216 ўқувчига мўлжалланган. Физика, кимё, биология лабораториялари, меҳнат таълими устахонаси, маънавият ва маърифат хонаси ҳамда спорт залини ўз ичига олган муҳташам бинода нафақат машғулотларни юқори савияда ўтказиш, балки ўқитувчиларнинг ўз билим ва маҳоратларини оширишлари учун ҳам қулайликлар яратилган.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.