Макроиқтисодий мутаносиблик ва барқарор ўсиш суръатларига эришишнинг муҳим шартларидан бири иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни изчил давом эттириш, шу жумладан, маҳаллий хом ашё ҳамда материалларни чуқур қайта ишлаш орқали ишлаб чиқариш ва экспорт таркибида юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар улушини кўпайтириш ҳисобланади. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ушбу йўналишда амалга оширилаётган аниқ ҳамда кенг кўламли ислоҳотлар қўлга киритилаётган улкан натижаларга мустаҳкам замин яратмоқда. Ўтган чорак асрда Ўзбекистон иқтисодиёти 6 баравар ўсгани, ҳали-ҳануз давом этаётган глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг салбий таъсирларига қарамасдан, юртимизнинг барқарор ривожланиб бораётгани бунинг яққол тасдиғидир.
Республикамизнинг барча ҳудудида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маънавият тарғибот маркази, Миллий телерадиокомпания ҳамкорлигида уч босқичли “Маҳалла — менинг тақдиримда” кўрик-танлови юқори савияда ўтказилди. “Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу танлов ёшларимизни тарихимиз, маънавиятимиз, анъана ва урф-одатларимиз ҳамда маданий меросимизга ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Кеча халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари, корхона, ташкилот ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси кенг жамоатчилик томонидан барқарор тараққиётимизнинг муҳим пойдевори, аниқ мақсад ва вазифаларни қамраб олган ҳаётий дастур сифатида юқори баҳоланмоқда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018