Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашиб, ушбу тизимни такомиллаштириш, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Халқимиз саломатлиги, айниқса, ёш авлод келажагига дахлдор бу соҳа Президентнинг доимий эътиборида бўлишини алоҳида таъкидлаганди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади — инсон ва унинг манфаатларини таъминлашга қаратилган. Бу эса халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади. Яқинда Президентимиз томонидан имзоланган “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ҳам ана шу йўлдаги амалий саъй-ҳаракатлардан бири бўлди. Айни кунда юртдошларимиз ушбу ҳужжат асосида жорий этилаётган янгиликлар, яратилаётган қулайликлардан ғоятда мамнун.
Алишер Навоий миллий маънавиятимиз тимсоли, башарият бадиий тафаккури ривожига бемисл таъсир кўрсатган улкан ижодкор, халқимизнинг фахру ғуруридир. Унинг бебаҳо мероси эса абадиятга дахлдор мунаввар хазина. Истиқлол Навоийни тақиқларсиз, -чекловларсиз ўрганиш, уни теран англаш, қалбимизни унинг ҳикматлари билан янада обод -айлаш имкониятини яратди.
Алишер Навоий ўз асарларида ижтимоий-сиёсий қарашларини ифода этаркан, авваламбор, халқ ғами билан яшашни, давлатчилик асослари адолат пойдевори ила мустаҳкамланишини айтиб ўтади. Айниқса, давлат қурилишида хизматчиларнинг фидойилиги, садоқати, юртпарварлиги, халқ ҳолидан хабардорлиги каби муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратади. Бинобарин, давлатимиз раҳбари жамиятимиз ва мамлакатимиз ривожида халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари масаласи устувор аҳамият касб -этишини, одамларни рози қилиш, қўллаб-қувватлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун кенг йўл очиб бериш зарурлигини таъкидлаётганида ҳам Навоийнинг буюк ғоялари акс этиб турибди, десак, айни ҳақиқат.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018