Иқтисодиёт ривожини жадаллаштирувчи омиллардан бири — бу, шубҳасиз, инвестиция эканлиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Нега деганда, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни диверсификациялашга қаратилган лойиҳалар ижросини, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилашни, умуман, мамлакатимизни модернизация қилишни сармоясиз тасаввур этиб бўлмайди. Таъбир жоиз бўлса, фаол ва оқилона инвестиция сиёсати тараққиёт локомотивидир.
Она Ватанимиз, жондан азиз Ўзбекистонимиз буюк ва муқаддас бир китоб. Истиқлол шарофати билан бу мўътабар китобимиз оламшумул, жаҳоний аҳамият касб этди. Дунёга довруқ солган, Ер юзига донғи кетган улуғ боболаримизнинг тенгсиз асарлари билан ҳам башарият тарихида ўз сўзини айта олган халқмиз. “Авесто” дейсизми, “Алпомиш”ми ёки “Темур тузуклари”ни айтасизми, улуғвор “Хамса” ва ё “Бобурнома”ни мисол келтирасизми — бундай жаҳонгир китобларимизнинг оламшумул саноғи асрлар ҳисобидан ҳам зиёдроқ.
Президентимизнинг жорий йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, уларнинг муштарак манфаатларини ифодалайдиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш билан боғлиқ устувор вазифаларни ўзида мужассам этган.
Жорий йил 6 февраль куни халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Туман Кенгаши депутатлари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини муҳокама қилдилар.
Ҳазрат Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” асарида 450 дан ортиқ адиблар ҳақида сўз юритилган. Маълумотларга қараганда, шоир яшаган даврда Ҳиротда тўрт мингга яқин ижодкор бўлиб, уларнинг қарийб барчаси Навоийнинг шогирди, унинг ҳимоясида ижод қилганлар. Шоир адиб, санъаткор, рассом, ҳунармандларга шароит яратиш, уларни моддий таъминлашни ўз зиммасига олган.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018