Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан таъзияномалар келмоқда. Мазкур таъзияномаларда ушбу қайғули дамларда Ўзбекистон раҳбарияти, халқи ва Ислом Каримовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб, сабр-тоқат тиланган.
Мамлакатимиз солиқ тизимидаги ўзгаришлар, хусусан, солиқ тўловларида берилаётган имтиёз ҳамда енгилликлар иқтисодий юксалиш ва аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қилиши билан алоҳида ажралиб туради. Мисол учун, жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи маҳаллий солиқлар таркибидаги энг асосий турлардан бири бўлиб, у маҳаллий бюджет даромадларини тўлдиришга, пировардида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга сарфланади. Шу боис мазкур солиқни ўз вақтида тўлаш мақсадга мувофиқдир.
Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли иқтисодиёт тармоқлари жадал ривожланмоқда. Жумладан, саноат корхоналари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар учун барча шарт-шароит яратиб берилаётгани ишлаб чиқариш салмоғи ортишида муҳим омил бўлаяпти.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, барчамиз учун қадрли инсон бўлган Ислом Каримов ўз ҳаёти ва тақдирини жонажон Ўзбекистонимиз, халқимизга бағишлади.Мамлакатимиздаги барча таълим масканларида 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган «Хотира дарслари» бўлиб ўтди.
Бойсун томонларга йўлингиз тушса, албатта, ҳунармандчилик маркази усталари қўлида жило топаётган кашталару терма гиламларни томоша қилинг. Қадимий услубда, ёғочдан ясалган дастгоҳларда тўқилаётган жанда, олача матоларининг афзалликлари хусусида суҳбат қурсангиз, баҳридилингиз очилади, ҳунармандчилигимиз тарихи ҳақида янада кенгроқ маълумотга эга бўласиз.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018