Шу йилнинг 23 сентябрь куни янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳуқуқий ҳужжат меҳнатни муҳофаза этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлаш, бу борадаги чора-тадбирларни рўёбга чиқаришга барча зарур шарт-шароитни яратишда муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 24 сентябрь куни Навоий ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрди.
Бугун Ўзбекистон ёшлари жаҳон майдонида ўз қатъияти ва салоҳияти, кенг дунёқараши, ақл-заковати, интилиши ҳамда шижоати билан элу юртимиз шарафини улуғламоқда. Қайси жабҳани олмайлик, халқаро миқёсда юқори марраларни забт этаётган ўғил-қизларимиз дунё тамаддунига беназир улуш қўшган буюк аждодларимизнинг муносиб издошлари эканини намоён қилаяпти.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV Паралимпия ўйинларида спортчиларимиз улкан ғалабаларни қўлга киритиб, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги шон-шуҳратини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшганидан барчамиз беҳад қувондик, қалбимиз ғурур ва ифтихорга тўлди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018