Буюк неъмат — Истиқлол нафақат марказий шаҳарларимиз, балки чекка ҳудуддаги қишлоғу овулларимиз қиёфасини ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Бундай янгиланишлар одамларнинг онгу шуурини-да ёритиб, келажакка ишонч, фахр-ифтихор туйғулари мустаҳкамланишига замин яратди.
Сирдарё туманидаги Бахт шаҳрида ёш оилалар учун бунёд этилган “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди. Жумладан, армрестлинг бўйича Осиё чемпиони ҳамда халқаро мусобақалар иштирокчиси, олий тоифали спорт мураббийси Бобоқул Ҳусанов оиласи ҳам уч хонали шинам тураржойга эга бўлди.
“Атлас” тўқимачилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, “Ўзбектуризм” Миллий компанияси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур тадбирда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан қатнашаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018